locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Пахтакор» — «Сурхон» учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан таҳлил

Шунингдек, ушбу вазиятда бош ҳакам офсайд ҳолатида бўлган “Пахтакор” футболчисининг дарвозабон тўпга ўйнаган вазиятда унга халал берган ёки бермаганини аниқлаши лозим эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Пахтакор» — «Сурхон» учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан таҳлил
photo: UzFHM
Ўзбекистон Суперлигаси
21.08.2026, Як.
Пахтакор
0
Сурхон
0

Суперлигaнинг 18-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Сурхон” учрашувининг 90+4-дақиқасида урилган гол VAR ҳаками томонидан кўриб чиқилиб, чизиқ чизилгандан сўнг “Пахтакор”нинг 17-рақамли футболчиси тўп узатилган вақтда офсайд ҳолатида бўлгани ҳамда тўп учун фаол кураш олиб боргани ҳақида бош ҳакамга маълумот берилди. Шундан сўнг бош ҳакам VAR ҳакамининг маълумотига асосан голни бекор қилди.

Ушбу вазиятда офсайд чизиқлари техник жиҳатдан тўғри чизилган бўлиб, VAR ҳаками аввалга дарвоза ортидаги камерадан тўпга зарба берилган пайтни қайд қилди ва офсайд камераси орқали ҳимоячи ва ҳужумчига офсайд чизиқларини чизди. Қайд этиш лозимки, офсайд чизиқлари “Hawk-Eye” компанияси техниклари ва VAR операторлари томонидан ҳар бир учрашувдан олдин калибровка ва камералар синхронизацияси созлангандан сўнг амалга оширилади.

Шунингдек, ушбу вазиятда бош ҳакам офсайд ҳолатида бўлган “Пахтакор” футболчисининг дарвозабон тўпга ўйнаган вазиятда унга халал берган ёки бермаганини аниқлаши лозим эди.

Дарвозабон тўпга ўйнаган вазиятда у ва ҳужумчи ўртасида қисқа масофа бўлиб, дарвозабонда ҳаводан келаётган тўпга эркин эгалик қилиш имконияти бўлмаган. Дарвозабон тўпга тегиниши биланоқ офсайдда бўлган “Пахтакор” ҳужумчиси унга тезкорлик билан босим ўтказган ва у билан тўп учун курашга киришган. Шу сабабли VAR ҳакамининг офсайд бўйича қарори тўғри бўлган.

Бироқ, мазкур вазиятда VAR ҳаками эмас, майдондаги бош ҳакам қарор қабул қилиши лозим эди. VAR ҳакамининг бош ҳакамни вазиятни монитор орқали қайта кўриб чиқишга чақирмагани VAR протоколи талабларининг бузилишига олиб келди.

Равшан Абдувоҳидов гол билан боғлиқ вазият учун эмас, балки VAR протоколи талабларини бузиб, бош ҳакамни вазиятни монитор орқали қайта кўриб чиқишга чақирмагани сабабли Суперлигaнинг 2026-йилги мавсуми якунига қадар бош ҳакам ва VAR ҳаками сифатида ҳакамлик қилишдан четлатилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг