ОКМКнинг 10 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунланди, \"Бунёдкор\" эса кетма-кет 10 та ўйинда ютқазмади
ФОТО: Uzbekistan Professional Football League
Ўзбекистон Суперлигаси
28.04.2025, Як.
Бунёдкор
1
OKMK
0
Бугун Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - ОКМК учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 25-дақиқасида Темурхўжа Абдухолиқов томонидан урилган гол "Бунёдкор"га ғалаба келтирди - 1:0.
Бу ОКМК клуби учун 2025 йилги Суперлигадаги илк мағлубият бўлди. Миржалол Қосимов шогирдларининг ўтган мавсум охирида бошланган 10 та ўйинлик (7 ғалаба ва 3 дуранг) мағлубиятсиз серияси якунига етди.
Қизиғи "Бунёдкор"нинг мағлубиятсиз серияси бугунги ғалабадан кейин 10 та ўйинга етди - 6 ғалаба, 4 дуранг.
Фарҳод Файзиев
Эксперт