locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ильёс Зейтуллаев: \"Турдан-турга сони кўпайиб бораётган мухлисларга раҳмат\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси
28.04.2025, Як.
Бунёдкор
1
OKMK
0

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган “Бунёдкор” - ОКМК жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин “қалдирғочлар” устози Ильёс Зейтуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қизиқарли, томошабоп, вазиятларга бой ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлим бизнинг устунлигимизда ўтгандир, аммо танаффусдан сўнг меҳмонлар класс намойиш қилди. Улар медаллар учун курашаётган жамоа, буни бугун исботлади. Мен футболчиларни ва бизни қўллаб-қувватлаган барчани табриклайман! Айниқса, турдан-турга сони кўпайиб бораётган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман!

Гол ўтказмаётганинг яхши қўнғироқ, бу йигитларга ғолиблик руҳиятини беради. Албатта кам гол ўтказаётганимиз ҳимоячилар билан боғлиқдир, аммо бу ерда ҳужумчиларнинг меҳнатини ҳам эътироф этиш керак.

Биз ўйиндан-ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Энг қийин учрашувимизни келаси тур “Қўқон-1912”га қарши ўтказамиз. Бўиси, бугунги ғалабадан сўнг навбатдаги баҳсга руҳан тайёрланиш осонмас. Ҳақиқий жамоа бу каби беллашувлардан сўнг навбатдагисига одатий тарзда тайёрланади",-дейди мутахассис

Суперлига. 7-тур.

"Бунёдкор" — “ОКМК" 1:0

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (26)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг