Нидерландия терма жамоаси жаҳон чемпионатида Fair Play мукофотини қўлга киритди
2026 йилги Жаҳон чемпионати якунларига кўра, Нидерландия терма жамоаси ҳалол ўйин учун бериладиган FIFA Fair Play Award мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизмати маълум қилди.
Нидерландия мундиалда 1/16 финалгача етиб борди. Жамоа ушбу босқичда Марокашга қарши кечган кескин баҳсда асосий вақтни 1:1 ҳисобида якунлади. Пенальтилар сериясида эса марокашликлар 3:2 ҳисобида устун келиб, кейинги босқичга йўл олди.
Нидерландия футболчилари турнир давомида юқори интизом намоён этди. Жамоа тўртта учрашувда атиги учта сариқ карточка олди ва бирор нафар футболчи майдондан четлатилмади.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби Испания терма жамоаси бўлди. Испанлар финалда Аргентинани қўшимча бўлимларда урилган ягона гол эвазига 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, тарихида иккинчи марта жаҳон чемпиони деган шарафга сазовор бўлди.