locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Нефтчи\" стадионидаги янги конструкция турган хона қулфлиги учун эскиси олиб чиқилган

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram

18-21 апрель кунлари Суперлига 6-тур учрашувлари ўтказилди. Ушбу турнинг ҳар бир ўйинларига бағишланган лига комиссари билдиргисини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

“Нефтчи” 0:4 “Пахтакор”

Учрашув давомида на комиссар хонаси ва дарвоза ортида жойлашган фотографлар нуқтасида интернет ишлаган.

Жамоавий суратга тушиш учун Лига ҳомийсининг 2025-йилги мавсум учун ишланган конструкцияси эмас, 2024-йилги мавсумдагиси олиб чиқилган. Бунга сабаб сифатида стадионнинг янги конструкция турган хонаси қулфланиб қолгани кўрсатилган.

Лиганинг шартномавий мажбуриятлари бўйича талабига лоқайд муносабатда бўлгани учун “Нефтчи” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг