locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миржалол Қосимов: «Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинимизни кучайтиришди»

ОКМК устози «Қўқон-1912»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Миржалол Қосимов: «Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинимизни кучайтиришди»
photo: OKMK fk
Ўзбекистон Суперлигаси
22.07.2026, Як.
Қўқон-1912
1
OKMK
4

Олмалиқнинг ОКМК клуби ёзги йиғиндан жуда яхши ҳолатда қайтганини натижалари орқали кўрсатмоқда. Ўтган турда «Навбаҳор» 3:2 ҳисобида мағлуб этилганди. Бу турда ОКМК водийнинг бошқа бир клуби – «Қўқон-1912» меҳмони бўлиб, сафардан 1:4 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Бу албатта олмалиқлик мухлисларни ҳам хурсанд қилмасдан қолмаяпти. Жамоа анча барқарор ва ишончли ўйин намойиш қиляпти.

Ўйиндан сўнг ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов йирик ғалаба ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Албатта, қийин ўйин бўлишини кутгандик, шунақа ҳам бўлиб чиқди. Нимагаки, ҳар доим водийда, қолаверса, Қўқонда қийин ўйин кечади. Биринчи бўлимда ҳам етарлича қарши ўйин кўрдик. Бошида 15 дақиқача ёмон ўйнадик. Меҳмонлар ўйинни ўз қўлига олиб хавфли вазиятларга эга бўлди. Лекин иккинчи бўлимда тезкор голимиз ҳам бизни фойдамизга ишлади. Яратилган имкониятлардан унумли фойдаландик. Энди кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Қўрқяпманки, танаффус жуда катта бўлди. Жамоа барқарор ўйнайдими-йўқми, деган маънода ҳам фикр бор эди. Аммо футболчиларга миннатдорчилик билдираман, улар ўзларини яхши тарафдан кўрсатишди. Фурсатдан фойдаланиб, Олмалиқдан келиб бизга қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат. «Қўқон-1912» жамоасига кейинги учрашувларда омад тилаймиз.

- Иккинчи бўлимда жамоангизни ўйини бирданига яхши томонга ўзгариб кетди. Бу Нодир Абдураззоқовни иккинчи бўлимда майдонга туширилиши билан боғлиқми?

- Йўқ, мен бундай демаган бўлардим. Лекин ҳар бир ўйинчи ўзига яраша жамоага ўз ҳиссасини қўшади. Бу жамоавий ўйин. Асаднинг голи ҳам қайсидир маънода янада куч бағишлади. Футболчилар яратилган имкониятларни голга айлантиришди. Ўтган ўйинда ҳам захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинимизни кучайтиришганди, бу ўйинда ҳам. Ўзи шунақа бўлиши керак-да! Майдонга тушганда ўйинни кучайтириб, яхши тарафларини кўрсатишлари лозим.

- Ёзги трансфер ойнаси ҳали ёпилгани йўқ. Жамоага яна янги футболчилар жалб қилинадими?

- Зўр бўлса, нимага йўқ? Ҳали имконият бор. Ҳозирча шу ўйинчилардан фойдаланиб турилади», - дея Қосимовнинг сўзларидан келтиради Tribuna.uz мухбири.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг