locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бобур Тоштемиров — Пара Осиё ўйинлари чемпиони ва рекордчиси

Мазкур ғалаба Ўзбекистон пара велоспорти тарихида Пара Осиё ўйинларида қўлга киритилган илк олтин медаль сифатида тарихга кирди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бобур Тоштемиров — Пара Осиё ўйинлари чемпиони ва рекордчиси
photo: paralympic

Бобур Тоштемиров — Пара Осиё ўйинлари чемпиони ва рекордчиси.

Пара велотрек бўйича эркаклар ўртасида 3 км масофага якка таъқиб пойгаси финалида Ўзбекистон терма жамоаси вакили Бобур Тоштемиров кореялик рақибидан устун келиб, 3:51.977 натижа билан олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, ҳамюртдошимиз ушбу натижа орқали Пара Осиё ўйинлари рекордини янгилади!

Мазкур ғалаба Ўзбекистон пара велоспорти тарихида Пара Осиё ўйинларида қўлга киритилган илк олтин медаль сифатида тарихга кирди. Бобур Тоштемиров, шунингдек, делегациямизга ушбу мусобақадаги илк олтин медални тақдим этди!

Бобурни ушбу тарихий натижа билан табриклаймиз! Спортчимизга келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарлар тилаймиз.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг