locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон AAGC учинчи босқичдан сўнг Осиё етакчилари қаторидан ўрин олишни сақлаб қолди

Чемпионат якунига қадар Таиланд ва Тайбейда ўтказиладиган яна икки босқич қолди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон AAGC учинчи босқичдан сўнг Осиё етакчилари қаторидан ўрин олишни сақлаб қолди
photo: Autosport Uzbekistan

Ўзбекистон жамоаси эркаклар ва аёллар жуфтлик баҳсларида иккинчи ўринлар учун, шунингдек, миллий федерациялар ҳисобида — Best ASN йўналишида учинчи ўрин учун кубокларни қўлга киритди.

Спортчиларимизнинг натижалари:


Эркаклар жуфтлик баҳслари — 2-ўрин: Дилшод Юсупов ва Олим Ахмаджанов

Аёллар жуфтлик баҳслари — 2-ўрин: Сабина Юсупова ва Самина Ахмаджонова

Аралаш жуфтлик баҳслари — Дилшод Юсупов ва Сабина Юсупова, 4-ўрин

Эркаклар яккалик баҳслари — Дилшод Юсупов, 6-ўрин

Босқич якунларига кўра, Ўзбекистон чемпионатнинг умумий ҳисобида иккинчи ўринни сақлаб қолди.

Чемпионат якунига қадар Таиланд ва Тайбейда ўтказиладиган яна икки босқич қолди. Ушбу босқичларда мавсумнинг якуний ўринлари учун кураш давом этади.

Спортчиларимизни ва бутун жамоамизни эришилган натижалар билан табриклаймиз.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг