locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Белбоғли кураш бўйича кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 400 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Белбоғли кураш бўйича кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги ғолиб ва совриндорлари аниқланди
photo: Kurash Uzbekistan

Белбоғли кураш бўйича кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Жорий йилнинг 14-17 октябрь кунлари Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани спорт мажмуасида белбоғли кураш бўйича кичик ўсмирлар (U15, ўғил ва қиз болалар) ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 400 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.

Беллашувларнинг биринчи куни ўғил болалар белбоғли курашнинг классик йўналиши бўйича 14 та вазн тоифасида куч синашган бўлса, 16 - 17 октябрь кунлари ўғил болалар ва қизлар белбоғли курашнинг эркин йўналишида ўзаро беллашишди. Муросасиз ўтган мусобақада умумжамоа ҳисобида энг кўп медаллар билан Бухоро вилояти жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Медаллар жамғариш бўйича иккинчи ўрин Фарғона вилояти жамоасига насиб этган бўлса, учинчи ўринни Андижон вилояти терма жамоаси эгаллади.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг