Дзюдо. Ўзбек спортчилари Aktau Asian Open 2026 турнирини 13 та медаль билан якунлади
Қозоғистоннинг Актау шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича Турар Жолдибаев хотирасига бағишланган Aktau Asian Open 2026 турнири ўз якунига етди.
Мусобақанинг иккинчи куни оғир вазнларда беллашувлар ташкил этилди. Эркаклар ўртасидаги -100 ва +100 кг вазн тоифаларида ўзбекистонлик дзюдочилар чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди.
Икки кунлик мусобақада дзюдочиларимиз 5 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза медалига сазовор бўлишди. Халқаро турнир чемпионлари 100 рейтинг балларини ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди.
Ғолиб ва совриндор дзюдочиларимиз:
Олтин медаллар
-48 кг: Фотимахон Турсунбоева
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-73 кг: Низомиддинхўжа Тошпўлатов
-100 кг: Миржалол Нормўминов
+100 кг: Муҳаммадали Тангриев
Кумуш медаллар
-78 кг: Шинар Ибраева
-90 кг: Рамазон Аллабердиев
Бронза медаллар
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-57 кг: Муҳайё Аҳматова
-63 кг: Сарвиноз Ҳусанова
-70 кг: Фарангиз Ҳожиева
-90 кг: Азизбек Авазмуродов
-90 кг: Султонбек Абдушукуров