locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» 10 йилгача еврокубоклардан четлатилиши мумкин

Клуб мустақил комиссия қарори устидан апелляция шикояти киритган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» 10 йилгача еврокубоклардан четлатилиши мумкин
Фото: Getty Images

"Манчестер Сити" клуби молиявий қоидабузарликлар билан боғлиқ иш юзасидан 7 йилдан 10 йилгача еврокубоклардан четлатилиши мумкин.

Журналист Сесар Аугусто Лондоньонинг маълум қилишича, агар клубга нисбатан чиқарилган қарор апелляция жараёнидан кейин ҳам ўз кучида қолса, УЕФА "шаҳарликлар"га нисбатан узоқ муддатли дисквалификация жазосини қўллаши мумкин.

Англия Премьер-лигасининг мустақил комиссияси "Манчестер Сити"ни 2009–2018 йиллар давомида молиявий қоидаларни бузиш билан боғлиқ 115 та айбловнинг аксарияти бўйича айбдор деб топган.

Комиссия маълумотларига кўра, клуб ўз даромадларини 830 миллион фунт стерлингдан ортиқ миқдорда сунъий равишда ошириб кўрсатган. Молиявий ҳисоботлардаги бузиб кўрсатишларнинг умумий ҳажми эса 900 миллион фунтдан ошган.

Шу билан бирга, "Манчестер Сити" мазкур айбловларни рад этмоқда ва мустақил комиссия қарори устидан апелляция шикояти киритган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг