Шахмат. Ўзбекистон 2027-йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди
Ўзбекистон 2027-йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди.
ФИДЕ Самарқандда ўтказилган 2026-йилги Шахмат Олимпиадаси натижаларига кўра, келаси йилги Жаҳон кубоги ва аёллар ўртасидаги Жаҳон кубоги учун ажратилган йўлланмаларни эълон қилди.
Ўзбекистон ҳар иккала мусобақада биттадан йўлланмага эга.
Очиқ йўналиш — 1 та йўлланма
Аёллар йўналиши — 1 та йўлланма
Олимпиадани 13-ўринда якунлаган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам 2027-йилги Жаҳон кубогида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Йўлланмалар кимларга берилади?
ФИДЕ қоидаларига кўра, ҳар бир миллий федерация Олимпиадада қатнашган жамоаси аъзоларидан бирини танлайди. Агар барча аъзолар бошқа йўл билан сараланган ёки иштирок этишдан бош тортган бўлса, федерация бошқа шахматчини ҳам кўрсатиши мумкин.
Якуний вакиллар 2027-йилнинг 1–15-июль кунлари тасдиқланиши кутилмоқда.
Умумий ҳисобда Олимпиада натижалари орқали очиқ йўналишда 83 та, аёллар йўналишида эса 45 та миллий федерация Жаҳон кубоги йўлланмасига эга бўлди.
Самарқанддаги Олимпиада Ўзбекистон шахматчиларига нафақат медаллар, балки келгуси йилдаги энг нуфузли халқаро мусобақалардан бирида қатнашиш учун янги имкониятлар ҳам тақдим этди.
Сизнингча, Ўзбекистоннинг ушбу икки йўлланмаси кимларга берилиши керак?