Макфарлейн Англия кубоги финали олдидан жароҳатланган ўйинчилар ҳақида гапирди
«Челси» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Калум Макфарлейн Англия Кубоги финалида «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан жамоа футболчиларининг жисмоний ҳолати ҳақида фикр билдирди.
«Рис Жеймс бу ҳафта яхши машғулот ўтказди ва биз унинг ҳолатидан мамнунмиз. Унга “Ливерпуль”га қарши ўйинда (1:1) вақт бериш жуда яхши қарор бўлди. Менимча, у захирадан тушиб яхши ҳаракат қилди. Умуман олганда, Рис борасида ҳаммаси ижобий.
“Ливерпуль”га қарши баҳс олдидан унинг шу дақиқаларни ўйнай олишига ишончимиз комил эди ва у бу вазифани уддалади. Бу ҳафта у аъло даражада машғулот ўтказди ва мавсумни шу формада якунлашига умид қиляпмиз.
Леви Колуилл ҳам тикланди. “Ноттингем Форест”га қарши ўйиндан (1:3) олдин у U-21 жамоасида икки ёки уч марта майдонга тушди. Бу Леви учун жуда яхши машғулот ҳафтаси бўлди. У “Ливерпуль”га қарши баҳсда ажойиб ўйнади.
Бу унинг узоқ танаффусдан кейин ҳам қийин вазиятда юқори савияда ўйнай олиш қобилиятини кўрсатади. У бу ҳафта ҳам яхши машғулот қилди ва эҳтимол шанба куни майдонга тушишини интиқлик билан кутяпмиз.
Педру Нету ва Алехандро Гарначо ҳам бу ҳафта жуда яхши машғулот ўтказишди. Ҳар икки футболчи яхши ҳолатда кўринмоқда. Уларнинг тўлиқ тикланишига катта умид қилмоқдамиз. Бу — ижобий белгилар», — деди Макфарлейн «Челси» расмий сайтига.