locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» «Челси»га қарши мағлубиятсиз сериясини 14 та ўйинга етказди

«Шаҳарликлар» лондонликларга қарши ўзига хос серияни давом эттирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Англия кубоги
16.05.2026, Як.
Челси
0
Манчестер Сити
1

Англия Кубогининг 2025/2026 йилги мавсуми финалида «Манчестер Сити» «Челси» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринга эга чиқди. Лондоннинг «Уэмбли» стадионида бош ҳакам Даррен Ингланд бошқарувида ўтган баҳсдаги ушбу натижа «шаҳарликлар»нинг лондонликларга қарши дахшатли сериясини давом эттирди.

Пеп Гвардиола шогирдлари «Челси»га қарши расмий мусобақалардаги сўнгги 14 та ўйиннинг бирортасида ҳам мағлуб бўлишмади. Ушбу учрашувларнинг 12 тасида «Сити» ғалаба қозонган бўлса, 2 та ўйинда дуранг қайд этилган.

«Кўклар» «Манчестер Сити»ни охирги марта бундан 5 йил аввал — 2020/2021 йилги мавсум УЕФА Чемпионлар Лигаси финалида (1:0) мағлуб этишган эди. Ўшанда ўйиндаги ягона голга ярим ҳимоячи Кай Хавертс муаллифлик қилганди.

Мазкур ғалаба «Манчестер Сити» учун Гвардиола давридаги учинчи Англия Кубоги бўлди. Умуман олганда, испаниялик мутахассис жамоа бошқарувидаги 10 йиллик фаолияти давомида ўзининг 20-совринини қўлга киритди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг