locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Англия Кубогидаги титуллари бўйича «Челси», «Ливерпул» ва «Тоттенҳем»га етиб олди

Аввалроқ «шаҳарликлар» «Челси»ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Англия кубоги
16.05.2026, Як.
Челси
0
Манчестер Сити
1

«Манчестер Сити» 2025/2026 йилги мавсумда Англия Кубоги ғолибига айланди. Бу «шаҳарликлар» учун мазкур мусобақадаги 8-титул бўлди ва улар ғалабалар сони бўйича «Челси», «Ливерпул» ҳамда «Тоттенҳем» клубларига етиб олишди.

Англия Кубоги (FA Cup) тарихида энг кўп зафар қучган жамоалар рейтинги ҳозирда қуйидагича кўриниш олган:

  1. «Арсенал» — 14 та титул (мутлақ рекордчи)
  2. «Манчестер Юнайтед» — 13 та титул
  3. «Ливерпул», «Тоттенҳем», «Челси» ва «Манчестер Сити» — 8 тадан титул
  4. «Астон Вилла» — 7 та титул
  5. «Блэкберн Роверс» ва «Ньюкасл Юнайтед» — 6 тадан титул

Эслатиб ўтамиз, Англия Кубогининг ўтган мавсумдаги баҳсида Лондоннинг «Кристал Пэлас» клуби кутилмаганда «Уэмбли» стадионида кечган финалда айнан «Манчестер Сити»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга эга чиққан эди. Бу сафар эса Гвардиола шогирдлари имкониятни қўлдан бой беришмади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг