Гвардиола «Ман Сити»даги 10 йиллик фаолиятида 20-совринини қўлга киритди
Испаниялик мутахассис «шаҳарликлар»ни 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда.
ФОТО: Getty Images
Англия кубоги
16.05.2026, Як.
Челси
0
Манчестер Сити
1
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа бошқарувидаги ўн йиллик фаолияти давомида ўзининг 20-совринини расмийлаштирди. Англия Кубогининг 2025/2026 йилги мавсуми финалида унинг шогирдлари Лондоннинг афсонавий «Уэмбли» стадионида «Челси»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Ушбу ғалаба эвазига Гвардиола ўз тарихида учинчи бор Англия Кубоги соҳиби бўлди. Испаниялик мутахассис 2016 йилнинг ёзидан буён «шаҳарликлар»ни бошқариб келмоқда ва ўтган вақт мобайнида қуйидаги совринларга эга чиқди:
- Англия Премьер-лигаси (АПЛ): 6 марта
- Англия Лига Кубоги: 5 марта
- Англия Кубоги (FA Cup): 3 марта
- Англия Суперкубоги: 3 марта
- УЕФА Чемпионлар лигаси: 1 марта
- УЕФА Суперкубоги: 1 марта
- ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати: 1 марта
Насрулло Каримов
Журналист