locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» кетма-кет бешинчи марта «Уэмбли»даги финалда мағлуб бўлди

Лондонликлар даҳшатли серияни давом эттирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Англия кубоги
16.05.2026, Як.
Челси
0
Манчестер Сити
1

Англия Кубогининг 2025/2026 йилги мавсуми финалида «Челси» «Манчестер Сити»га кичик (0:1) ҳисобда имкониятни бой берди. Лондоннинг афсонавий «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган ушбу учрашув «кўклар» учун яна бир бор омадсиз якунланди.

Squawka таҳлилий саҳифасининг хабар беришича, «Челси» мазкур аренда ўтказилган кетма-кет 5 та финал баҳсидан буён рақиблар дарвозасини умуман ишғол эта олмаяпти. Лондонликларнинг «Уэмбли»даги сўнгги бешта финали қуйидагича якунланган:

  • «Лестер» — 0:1
  • «Ливерпуль» — 0:0 (пенальтилар сериясида 10:11)
  • «Ливерпуль» — 0:0 (пенальтилар сериясида 5:6)
  • «Ливерпуль» — 0:1
  • «Манчестер Сити» — 0:1

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсумнинг яримфиналида «Челси» «Лидс Юнайтед»ни (1:0) мағлуб этган бўлса, Пеп Гвардиола шогирдлари «Саутгемптон»дан (2:1) устун келганди.

Маълумот учун, Англия Кубогининг ўтган мавсумдаги ғолиби кутилмаганда Лондоннинг бошқа бир жамоаси — «Кристал Пэлас» бўлганди. Ўшанда улар ҳам «Уэмбли»да кечган ҳал қилувчи баҳсда айнан «Манчестер Сити»ни 1:0 ҳисобида доғда қолдиришганди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг