locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Антуан Семеньё Англия Кубоги финалида гол урган илк ганалик футболчига айланди ва тарихга кирди

Аввалроқ «Ман Сити» «Челси»ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Англия кубоги
16.05.2026, Як.
Челси
0
Манчестер Сити
1

«Манчестер Сити» қанот ҳужумчиси Антуан Семеньё Англия Кубоги финалида «Челси» дарвозасини ишғол этиб (1:0), жамоасига ғалаба келтирган ҳолда турнир тарихиган муким жой эгаллади.

Семеньё Англия Кубоги финалларида гол уришга муваффақ бўлган илк ганалик футболчи сифатида тарихга кирди. Аввалроқ ушбу ўйинчи якунланаётган 2025/2026 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси совринига номзодлар рўйхатидан жой олган эди.

Бу «Манчестер Сити» учун жорий мавсумдаги иккинчи соврин бўлди — бундан аввал Пеп Гвардиола шогирдлари Англия Лига Кубоги финалида «Арсенал»ни мағлуб этиб (2:0), бош совринни қўлга киритган эди.

Эътиборли жиҳати, «Манчестер Сити» бир мавсум давомида ҳам Англия Кубоги, ҳам Англия Лига Кубогидаги барча ўйинларда ғалаба қозонган тарихдаги илк клубга айланди. Шунингдек, Манчестер клубининг мамлакат кубогидаги ғалабалари сони 8 тага, Лига Кубогидаги совринлари эса 9 тага етди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг