locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Качорри: “Суперлигада гол уриш осонлашди демаган бўлардим”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Луис Качорри: “Суперлигада гол уриш осонлашди демаган бўлардим”
ФОТО: FC Bunyodkor

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ҳужумчиси ва ҳозирда Суперлига тўпурари бўлиб турган Луис Качорри Sports24.uz сайтига интервью берди.

Италиялик форвард суҳбат чоғида мавсум старти ва жамоадаги бирдамлик ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мавсум омадли бошланди. Дастлабки турда кучли таркибга эга бўлган “Нефтчи” билан жанговар дуранг қайд этдик - 2:2. Сўнгра сафарда “Шўртан”ни (2:0) ва ўз майдонимизда “Сурхон”ни мағлуб этдик (3:1).

Дастлабки учрашувда икки марта мен йўллаган зарбамдан кейин тўп дарвоза устунларига тегиб қайтди, бироз омадим келмаганди. Шукурки кейинги иккита баҳсда иккитадан гол урдим.

Лекин Суперлигада гол уриш осонлашди демаган бўлардим, сабаби бу машғулотлардаги оғир меҳнатнинг самараси ҳисобланади. Бундан ташқари голни мен урганим билан футбол бу жамоавий спорт тури, шерикларим ёрдамисиз мен умуман гол ура олмасдим”, - дейди Качорри.

Маълумот учун, “Бунёдкор” Ўзбекистон Суперлигасининг 4-турида “Бухоро”га қарши баҳс олиб борди ва якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида пешқадамликни ўз қўлига олди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Sports24.uz сайти ижодкорлари “Бухоро”нинг тажрибали футболчиларидан бир бўлган Шоҳруз Норхонов билан ҳам интервью ташкиллаштирганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг