Лига комиссари: \"\"Хоразм U21\" - \"Бунёдкор U21\" ўйини тўрт дақиқа кеч бошланди
18-21 апрель кунлари Суперлига 6-тур учрашувлари ўтказилди. Ушбу турнинг ҳар бир ўйинларига бағишланган лига комиссари билдиргисини эътиборингизга ҳавола қиламиз:
Ҳар икки клуб вакиллари Countdown’га амал қилмагани қайд этилган. Комиссар бир неча бор огоҳлантиришига қарамай, жамоалар чиғалёзди машғулотларини 3 дақиқа кеч якунлаган.

Шунингдек, томонларнинг U21 жамоалари иштирокидаги учрашувга 2 дақиқа вақт қолганидагина хоразмлик футболчилар кийим алмаштириш хонасидан чиқиб келган. Оқибатда учрашув 4 дақиқа кеч бошланган.
Асосий таркиб ўйинида кечикиш кузатилмагани сабаб Лига ҳар икки клубни расман огоҳлантиради. Комиссарнинг регламент асосидаги талаби келгуси турда ҳам пайсалга солинса, клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.