locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лига 1. «ПСЖ» сафарда «Брест»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Учрашувда Ҳакими дублни расмийлаштирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лига 1. «ПСЖ» сафарда «Брест»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: Getty Images
Лига 1 Франция
25.10.2025, Як.
Брест
0
ПСЖ
3

Франция чемпионатининг 9-туридан ўрин олган баҳсда «ПСЖ» сафарда «Брест» меҳмони бўлди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб Ашраф Ҳакими 29-дақиқада парижликларни олдинга олиб чиқди. 39-дақиқада марокашлик футболчи дублни расмийлаштирди.

59-дақиқада «Брест» ҳисобни қисқартириши мумкин эди, бироқ Ромен Дел Кастийо пенальтидан фойдалана олмади. 90+6-дақиқада эса Дезире Дюе ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, «ПСЖ» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 20 тага етказиб, Лига 1 турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Брест» эса 9 очко билан 12-ўринда бормоқда.

Лига 1. 9-тур

«Брест» — «ПСЖ» 0:3

Голлар: Ҳакими (29, 39), Дюе (90+6).

Брест — Маески, Лала, Диас, Кулибали, Локо (Гиндо, 79), Шотар, Магнетти (Макалу, 78), Эбимбе (Тузар, 67), Дел Кастийо (Зогбе, 90+3), Мбуп (Балде, 67), Ажорк.

ПСЖ — Шевале, Ҳакими, Забарний, Пачо (Маркиньос, 67), Эрнандес, Заир-Эмери, Витинья, Ли Кан (Дембеле, 67), Кварацхелия (Дюе, 70), Барколя (Рамуш, 79), Майулу (Нжану, 79).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг