Лига 1. «Марсель» «Ницца»ни тор-мор этиб 1-ўринга кўтарилди
Франция чемпионатида 13-тур учрашувлари старт олди.
ФОТО: Getty images
Франция чемпионатининг 13-турини очиб берган баҳсда “Марсель” сафарда “Ницца”га қарши майдонга тушди.
Беллашув 5:1 ҳисобида меҳмонлар ғалаба қозонди. Ўйинда Мейсон Гринвуд дублга эришди. Обамеянг ва Веа ҳам тўп киритишди.
Шу тариқа, “Марсель” очколарини 28 тага етказиб, бир ўйини кам “ПСЖ”ни (27) ортда қолдирган ҳолда пешқадамга айланди. “Ницца” 17 очко билан 9-поғонада қолди.
Лига 1. 13-тур
“Ницца” — “Марсель” 1:5
Голлар: Чо (63) — Обамеянг (11), Гринвуд (33, 53), Веа (58), Пайшао (74).
Розикжон Султонмуродов
Журналист