locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

La Liga. «Real» мавсумнинг дастлабки «El Klasiko»сида «Барселона»ни мағлуб этди

Учрашувда Мбаппе пеналтидан фойдалана олмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
26.10.2025, Як.
Реал Мадрид
2
Барселона
1

Испания La Лигаси 10-туридан ўрин олган «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Якунда мадридликлар 2:1 ҳисобига ғалаба қозонди.

Дастлаб Килиан Мбаппе 22-дақиқада ҳисобни очди. 38-дақиқада Фермин Лопес мувозанатни тиклади. 43-дақиқада эса Жуд Беллингем мезбонларга ғалаба тақдим этган гол муаллифига айланди.

Учрашувда Мбаппе пеналтидан фойдалана олмади, шунингдек, унинг яна бир голи офсайд сабаб бекор қилинди.

Шу тариқа, «Реал» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 27 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди. «Барселона» эса 22 очко билан иккинчи ўринда қолди.

La Liga. 10-тур

«Реал Мадрид» — «Барселона» 2:1

Голлар: Мбаппе (22), Беллингем (43) — Фермин (38).

Реал — Куртуа, Эдер Милитау, Хейсен, Каррерас, Вальверде (Карвахал, 72), Камавинга, Чуамени, Винисиус Жуниор (Родригу, 72), Арда Гюлер (Диас, 66), Беллингем (Г. Гарсия, 90), Мбаппе (Себальос, 90+1).

Барселона — Щесни, Кубарси (Баржи, 84), Э. Гарсия (Араухо, 74), Балде (Мартин, 90+7), Кунде, де Йонг, Фермин Лопес, Педри, Решфорд, Ямал, Торрес (Касадо, 74).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг