Камолиддин Тожиев: «Кейинги ўйинларда ижобий ўзгариш қилишга интиламиз»
Камолиддин Тожиев: «Кейинги ўйинларда ижобий ўзгариш қилишга интиламиз»
Тошкент дербисидан сўнг Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.
«Баҳсни яхши бошладик, илк дақиқадаёқ жуда қулай вазиятдан фойдалана олмадик. Кўплаб имкониятларни кўкка совурдик. Шу сабабли ўйин охири яна асабий кечди. Камчиликлар устида ишлаяпмиз. Машғулотларда буни йигитларга кўрсатаётирмиз. Вазирлар етарлича бор, улардан аниқ фойдалансак бас. Кейинги учрашувларда ижобий ўзгаришлар қилишга интиламиз. Узоқ муддатли танаффусдан кейин руҳан тикланишимиз қийин кечмоқда. Буни тузатишга уринамиз.
Тез орада яна бир ҳужумчи билан шартнома имзолашимиз кутилмоқда. Бу бизга ёрдам беради деб ўйлайман», - деди мутахассис.