locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Пахтакор» ягона гол эвазига «Бунёдкор»ни мағлуб қилди

49-дақиқада Башар Ресаннинг узатмасидан сўнг Достонбек Ҳамдамов рақиб дарвозасини ишғол этди ва «шерлар»га муҳим уч очкони тақдим этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Пахтакор» ягона гол эвазига «Бунёдкор»ни мағлуб қилди
photo: Paxtakor FK
Ўзбекистон Суперлигаси
26.07.2026, Як.
Бунёдкор
0
Пахтакор
1

Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Пахтакор» сафарда «Бунёдкор»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув тақдирини иккинчи бўлим бошида киритилган ягона гол ҳал қилди. 49-дақиқада Башар Ресаннинг узатмасидан сўнг Достонбек Ҳамдамов рақиб дарвозасини ишғол этди ва «шерлар»га муҳим уч очкони тақдим этди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Пахтакор» очколарини 33 тага етказиб, пешқадам «Нефтчи» билан орадаги фарқни бир очкогача қисқартирди. «Бунёдкор» эса 19 очко билан 7-ўриндаги ўрнида қолди.

Суперлига. 14-тур
Бунёдкор - Пахтакор 0:1
Гол:
Ҳамдамов 49 (Башар Ресан).Бунёдкор: Абдумавлон Абдулжалилов, Сардор Раҳмонов (Сардор Абдунабиев, 85), Нажмиддин Нормуродов, Дмитрий Плетнёв (Шаҳзод Неъматжонов, 72), Амир Тўрақулов, Музаффар Олимжонов (Абдулфайз Бобомуродов, 72), Носиржон Абдусаломов, Ислом Анваров (Муҳаммад Ҳакимов, 57), Шамсиддин Турсунмаҳамадов, Азизбек Тўлқинбеков, Билолхон Тошмирзаев.
Пахтакор: Санжар Қувватов, Заид Тахсин, Ҳожиакбар Алижонов (Дилшод Саитов, 72), Акмал Мозговой, Достонбек Ҳамдамов (Ойбек Бозоров, 72), Башар Ресан (Ҳожимат Эркинов, 72), Сардор Собирхўжаев (Абдурауф Бўриев, 82), Шерзод Насруллаев, Фламарион, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Стефан Чинеду.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг