locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бунёдкор» - «Пахтакор» беллашуви қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум

Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бунёдкор» - «Пахтакор» беллашуви қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум
Фото: UzPFL
Ўзбекистон Суперлигаси
26.07.2026, 11.00
Бунёдкор
-
Пахтакор
-

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Насаф" учрашуви, республикадаги ҳозирча энг катта стадион чими ўзини тиклаб олмагани сабабли, Олимпия стадионида ўтказилди.

Аввал ҳам айтилганидек, ёз чилласи ва ундан чиқиш давомида Ўзбекистондаги кўплаб футбол майдонларида муаммолар кузатилади. Иқлимнинг кескин исиб кетиши оқибатларини бартараф этиш устида агрономлар тинмай меҳнат қилишмоқда. Худди шунингдек, "Бунёдкор" стадиони майсасини мавсумнинг иккинчи қисмига тайёрлаш ишлари ҳам давом этмоқда. Бироқ, ҳолат ҳозирги вақтга қадар тўлиқ барқарорлашмади.

Сир эмаски, аввалроқ Термиз ва Бухоро шаҳарларидаги стадионлар парвариши билан боғлиқ лоқайдликлар, бундан келиб чиққан ҳолда майса ҳолатидаги салбий ўзгаришлар сабаб Лига айрим учрашувларни бошқа шаҳарларга кўчириш юзасидан мажбурий қарорлар қабул қилган эди. Гарчи "Бунёдкор" стадионида иш нисбатан тўғри йўлга қўйилган бўлса-да, Лига ишчи гуруҳи майдоннинг айни ҳолатдаги чимини Суперлига учрашуви учун тайёр эмас, деб баҳолади. Талаб барча учун бир хил эканидан келиб чиқиб, "Бунёдкор"га камида яна битта тур учрашувини ўз майдонида ўтказишга рухсат берилмайди.

Шундан келиб чиқиб, Суперлига 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ва "Пахтакор" учрашуви рақиб жамоа майдонига кўчирилди. Бу нафақат майдонда ижобий ўзгаришлар қилиш учун имконият яратади, балки тайёр бўлмаган чим устида расмий учрашув ўтказиш орқали, майдонни янада узоқроқ вақтга ишдан чиқариш эҳтимолини камайтиради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг