locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камолиддин Тожиев: \"Ўйиндан олдин 'Хоразм' яхши даражадаги жамоа эканлигини айтгандим\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камолиддин Тожиев: "Ўйиндан олдин 'Хоразм' яхши даражадаги жамоа эканлигини айтгандим"
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси
25.05.2025, Як.
Пахтакор
2
Хоразм
1

Суперлига 11-тур доирасидаги “Пахтакор” ҳамда "Хоразм" жамоалари ўртасидаги қарама-қаршиликдан сўнг, “шерлар" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Тезкор гол ўтказиб юборганимиз барча режаларимизни бузиб юборди. Оқибатда йигитлар шошиб ҳаракат қилишни бошлашди ва бу ўйинимизга таъсир кўрсатди. Биринчи бўлимда кўп имкониятларни юзага келтирдик. Иккинчи бўлимда эса баъзи хатолар бўлди.

Бугун энг хурсанд қиладиган нарса қўлга киритилган ғалаба бўлди. Рақиб ҳам муносиб ўйин намойиш этди. Беллашувдан олдин футболчиларга "Хоразм" яхши даражадаги жамоа эканини таъкидлагандим. Алижоновда енгил жароҳат бор эди. Уни терма жамоа ўйинларига ҳам асраш мақсадида захирадан туширдик",-дейди мутахассис

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг