locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом Ахмедов: «Қизил карточка барча режаларимизни бузиб юбoрди»

Водий дербиси доирасидаги «Андижон» - «Нефтчи» ўйинидан кейинги матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Ислом Ахмедов қатнашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ислом Ахмедов: «Қизил карточка барча режаларимизни бузиб юбoрди»
photo: Andijon fk
Ўзбекистон Суперлигаси
13.08.2026, Як.
Андижон
0
Нефтчи
3

Водий дербиси доирасидаги «Андижон» - «Нефтчи» ўйинидан кейинги матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Ислом Ахмедов қатнашди.

- Мухлисларимиздан узр сўраймиз. Жуда аламли мағлубиятга учрадик. Бизни тинмай қўллаб-қувватлаб келаётган ишқибозларимиз олдида жуда уятдамиз. Ўйинга келсак, қизил карточкагача учрашув тизгини бизнинг назоратимиз остида ўтаётганди. Биргина қизил карточка ҳамма режаларимизни бузиб юбoрди. Уни жойини тўлдиргунимизча биринчи голни ўтказиб юбoрдик.

- Мағлубиятни асосий сабабчиси ким деб ўйлайсиз?

- Мағлубиятга учрагандан кейин барибир мураббий айбдор бўлади. Қўлдан келганча тайёргарлик кўрдик. Биринчи таймда ёмон ўйнамадик. Ҳужумларимиз кўп бўлди, тўпни назорат қилдик. Иккинчи тайм бошидаги кутилмаган қизил карточка барча режаларимизни бузди. У ўйинчимиз ҳам атай қилди, деб айта олмаймиз. Балки эмоцияда ўзини тўхтата олмагандир. Футболчиларимиз ҳам профессионал бўлиши ва ўзини бошқаришни ҳам билиши керак. Қизил карточка ҳиссиёт орқали юз берди. Қолган жойда футболчиларимиз 100 фоиз борини беришди. Айблаш нотўғри.

- Ўша қизил карточка бутун бошли жамоанинг ўйинини, тайёргарлигини ўзгартириб юбoрди. Охирги учрашувларда қизил карточкалар кўпаймоқда. Буни олдини олиш учун жамоада руҳий тайёргарлик ҳам олиб бориладими?

- Барибир футбол ҳиссиётларга бой. Тушунтирамиз, гапирамиз. Футболчилар ҳам ўзини бошқаришни билиши керак. Футболчилар майдонда ўзини бошқара билиши керак. Ўйинчиларимиз ҳам атай қилишяпти, деб ўйламайман.

- «Андижон» ёзги таътилгача яхши ўйин кўрсатаётганди. Ёзги танаффусдан сўнг 6 та ўйин ўтди ва 5 очко олди, холос. Бу натижа мураббийлар штабига ўйлантирмаяптими?

- Албатта. Изланяпмиз, камчиликлар устида ишлаяпмиз. Кўриб чиқамиз. Ўйин томонлама ёмон ўйнамяпмиз. Бироқ якуний ҳужумлар бўйича бизда муаммолар бўлаяпганди. Мана, янги ҳужумчи олдик. Бугун ҳам яхши ўйнаяпгандик, аммо қизил карточкадан кейин вазият ўзгарди.

- Шохмалик Комилов нега ўйин қайдномасига киритилмади?

- Қайдномага 20 та ўйинчи киритилади. Ҳамма ўйинчиларга имконият берамиз. Машғулотлар жараёнида кузатиб борамиз. Ҳар бир чизиққа ўйинчилар қолдиришимиз керак бўлади. Бизнида рақобат кучли. Бу учрашувда Шохмаликка дам беришга қарор қилдик. У сафиимизнинг йиғинимиз якунланаётган пайтда қўшилди. Ҳали бизнинг ўйин услубимизни тўлиқ тушуниб етгани йўқ. Шу боис футболчига дам бериб турдик.

- Бу мағлубиятни омад билан боғлайсизми? Ҳолбуки, жамоангизда гол уриш учун бир неча яхши вазиятлар бўлди, дарвозабон, ҳимоячилар қайтариб қолишди...

- Омаддан кўра, тақдир деб ўйлаймиз. Ҳаракат қилдик, бугун ютқазиш пешонамизга ёзилган экан.

- Жамоага қабул қилинган Нодирхон Неъматхонов кўп ўтмасдан шартномани бекор қилиб кетди. Шунингдек, дарвозабон Рустамжоновни кетишига нима сабаб бўлди?

- Нодирхон Неъматхоновга «Қизилқум»дан ўйин амалиёти бўйича аниқ таклиф беришган. Бизнида айтганимиздек, рақобат кучли. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўладиган жойга ўзи танлади. Рустамжонов билан 6 ойга келишилган экан ва у «Республика ФА» жамоасига кетди.

- Ёзги трансферлардан кўнглингиз тўлдими?

- Очиғи, рўйхатимизда бир қатор ўйинчилар бор эди. Уларни ҳаммасини ҳам ололмадик. Охирги кунгача футболчилар билан алоқада бўлдик. Олишга ҳаракат қилдик. Яхшики, Рустам Турдимуродовни жалб қила олдик.

- «Нефтчи» Иззатилла Пўлатовни «Андижон»га қўйиб юборишга рози бўлган экан, лекин «Андижон» бу таклифни рад этибди. Шу ҳолатга тўхталиб ўтсангиз.

- Раҳбарият ҳал қилади. Айрим сабабларга кўра ўхшамади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг