locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Имеда Ашортия: «Яқин кунларда жамоа билан бирга машғулотларни бошлайман»

Жамоамизнинг грузиялик тажрибали футболчиси Имеда Ашортия яқинда жароҳат олиб, сафдан чиққанди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Имеда Ашортия: «Яқин кунларда жамоа билан бирга машғулотларни бошлайман»
photo: Andijon fk
Ўзбекистон Суперлигаси
13.08.2026, 10.00
Андижон
-
Нефтчи
-

Андижоннинг грузиялик тажрибали футболчиси Имеда Ашортия яқинда жароҳат олиб, сафдан чиққанди. У даволаниш учун юртига бориб келди.

Ҳозирги ҳолати қандайлиги борасида Ашортия клуб матбуот хизматига қуйидагиларни айтди:

“Машғулот пайтида Тошкентнинг «Локомотив» жамоасига қарши ўйин олдидан жароҳат олдим. Худога шукр, ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Керак бўлган барча муолажаларни ўтаб бўлдим. Жароҳат осон эмасди, лекин, Худога шукр, ҳозир аҳволим анча яхшиланди.

Ҳозиргача уч-то‘ртта индивидуал машғулот ўтказишга улгурдим. Яқин кунларда жамоа билан бирга машғулотларни бошлайман. Имкон қадар тезроқ сафга қайтишга умид қиляпман. Мен доим қўлимдан келган барча ишни қиламан ва жамоага имкони борича тезроқ қайтиш учун бор куч-ғайратимни сарфлайман”, - дейди Имеда.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” жамоаси Суперлиганинг 17-тури доирасида 13 август куни “Бобур арена”да “Нефтчи”ни қабул қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг