Forbes дунёнинг энг кўп маош олувчи 10 нафар футболчисини эълон қилди
Forbes нашри 2026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг кўп даромад топувчи футболчилари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, «Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду биринчи ўринни эгаллади.
Нашр баҳолашича, португалиялик футболчининг мавсум давомидаги умумий даромади 300 миллион долларни ташкил этади. Бу унинг энг яқин таъқибчиси — «Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Мессининг даромадидан икки баравар кўп.
Forbes талқинига кўра, дунёнинг энг кўп даромад топувчи 10 футболчиси:
1. Криштиану Роналду («Ан-Наср») — 300 миллион доллар (250 миллион доллар клубдан, 50 миллион доллар бошқа манбалардан).
2. Лионель Месси («Интер Майами») — 145 миллион доллар (70 миллион доллар клубдан, 75 миллион доллар бошқа манбалардан).
3. Килиан Мбаппе («Реал») — 100 миллион доллар (70 миллион доллар клубдан, 30 миллион доллар бошқа манбалардан).
4. Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити») — 85 миллион доллар (60 миллион доллар клубдан, 25 миллион доллар бошқа манбалардан).
5. Винисиус Жуниор («Реал») — 76 миллион доллар (48 миллион доллар клубдан, 28 миллион доллар бошқа манбалардан).
6. Ламин Ямал («Барселона») — 55 миллион доллар (35 миллион доллар клубдан, 20 миллион доллар бошқа манбалардан).
7. Садио Мане («Ан-Наср») — 54 миллион доллар (50 миллион доллар клубдан, 4 миллион доллар бошқа манбалардан).
8. Жуд Беллингем («Реал») — 45 миллион доллар (29 миллион доллар клубдан, 16 миллион доллар бошқа манбалардан).
9. Ҳарри Кейн («Бавария») — 42 миллион доллар (29 миллион доллар клубдан, 13 миллион доллар бошқа манбалардан).
10. Муҳаммад Салоҳ («Трабзонспор») — 40 миллион доллар (20 миллион доллар клубдан, 20 миллион доллар бошқа манбалардан).