locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фликнинг дисквалификацияси бекор қилинмади ва мутахассис «Реал»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

RFEF «Барселона» клубининг апелляциясини рад этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фликнинг дисквалификацияси бекор қилинмади ва мутахассис «Реал»га қарши ўйинни ўтказиб юборади
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
26.10.2025, Як.
Реал Мадрид
2
Барселона
1

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Фликнинг дисквалификацияси бекор қилинмади ва германиялық мутахассис Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган «Реал»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) интизом қўмитаси «Барселона»нинг апелляциясини рад этган. Каталонияликлар Фликнинг 9-турда «Жирона» (2:1) билан ўйинда майдондан четлатилгани бўйича шикоят қилганди.

Айни пайтда Испания Ла Лигаси турнир жадвалида «Реал» пешқадамлик қилмоқда. «Қироллик клуби» иккинчи ўринда келаётган «Барселона»ни икки очкога ортда қолдирган.

Маълумот учун, «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги учрашув 26 октябр куни Тошкент вақти билан соат 20:15 да старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг