Флик: «Реал»га қарши баҳсда жамоам билан бирга бўла олмаслигимдан ҳафаман»
«Барселона» бош мураббийи «Жирона»га қарши ўйиндаги қизил карточка ҳақида фикр билдирди.
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
26.10.2025, Як.
Реал Мадрид
2
Барселона
1
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания чемпионатининг 9-туридан ўрин олган «Жирона»га (2:1) қарши баҳсда ҳакам қарорларидан норози бўлгани учун майдондан четлатилди. Мутасадди бу ҳолатга қуйидагича изоҳ берди.
«Мен аслида Френкига (Де Йонг) қарсак чалган эдим, ҳакамга эмас. Ҳакам билан гаплашмоқчи бўлдим, лекин у бунга рози бўлмади. У қарор чиқарди ва мен уни қабул қилдим. Фақат шуни айта оламан. Жамоам билан «Эль Класико»да бирга бўла олмаслигим менга оғир батада», — деди Флик.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги баҳс 26 октябрь куни Ла Лиганинг 10-тури доирасида «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтади.
Насрулло Каримов
Журналист