locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эланга 6–8 ҳафтага сафдан чиқди

Швед вингерининг «Ньюкасл» билан шартномаси 2030 йил июнь ойи охирига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эланга 6–8 ҳафтага сафдан чиқди
ФОТО: Getty images

«Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Энтони Эланга сон орқа мушакларидан олган жароҳати сабабли узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда SportsYahoo хабар берди.

Манбага кўра, швед футболчисининг тўлиқ тикланиши учун олти-сакиз ҳафта талаб этилади.

24 ёшли Эланга жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида учта учрашувда иштирок этиб, икки марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Швед вингерининг «Ньюкасл» билан шартномаси 2030 йил июнь ойи охирига қадар амал қилади. Футболчининг бозор қиймати 32 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

АПЛнинг тўрт туридан кейин «Ньюкасл» беш очко билан турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг