Футзал. Учинчи тур статистикаси — маълумотлар тўрида
BMB PFC — юз фоизлик натижа
3-турда барча учрашувларида ғалаба қозонган ягона жамоа BMB PFC бўлди. Нодир Элибоев шогирдлари учта баҳсдан 9 очко жамғаришди.
“Максам-Чирчиқ” — мағлубиятсиз
Тошкент вилояти вакиллари учта учрашувнинг иккитасида ғалаба қозониб, бир баҳсда дуранг қайд этишди. Натижада жамоа ҳисобига 7 очко қўшилди.
SQB, “Олмалиқ” ва “Нурафшон” — 6 очкодан
Мазкур жамоалар 3-турдаги учта учрашувнинг иккитасида ғалаба қозониб, бир бор мағлубиятга учрашди. Шу тариқа, уларнинг ҳар бири 6 очкодан жамғарди.
“Самарқанд” учун омадсиз тур
Олий лиганинг тажрибали жамоаларидан бири бўлган “Самарқанд” бу турда атиги бир очко билан кифояланди. Самарқандликлар иккита учрашувда мағлубиятга учраб, бир бор дуранг қайд этишди.
Турнинг энг сермаҳсул учрашуви — 12 та гол
BMB PFC ва “Зарафшон” ўртасидаги баҳс турдаги энг сермаҳсул учрашув бўлди. Жамоалар жами 12 та гол уришди, якунда жиззахликлар 8:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Энг сермаҳсул жамоа — BMB PFC
Жиззахликлар 3-тур давомида рақиблари дарвозасига 15 та гол уришди. Бу борада кейинги ўрин “Олмалиқ” жамоасига тегишли бўлиб, улар ҳисобига 14 та гол ёзилди.
BMB PFC — энг кам гол ўтказган жамоа
Амалдаги чемпионнинг дарвозаси 3-турдаги учрашувларда атиги 5 марта ишғол этилди.
“Нефтчи” — энг кам гол урган жамоа
Фарғоналиклар 3-турда рақиблари дарвозасига атиги 5 та гол уришди. “Самарқанд”, “Хоразм” ва “Лочин” жамоалари эса 7 тадан гол киритишди.
“Зарафшон” — энг кўп гол ўтказган жамоа
Навоий вилояти вакиллари 3-турдаги учта учрашувда ўз дарвозаларидан 16 та тўп олиб чиқишди.