\"Динамо\" персоналида лига аккредитацияси йўқлиги аниқланди
18-21 апрель кунлари Суперлига 6-тур учрашувлари ўтказилди. Ушбу турнинг ҳар бир ўйинларига бағишланган лига комиссари билдиргисини эътиборингизга ҳавола қиламиз:
Комиссар билдиргисида “Динамо” стадиони персоналида ҳозирга қадар тегишли аккредитациялар мавжуд эмаслиги қайд этилган. Бу ўз навбатида техник ҳудуд ва унинг атрофида фаолият олиб бораётган шахслар билан ишлашда комиссар ишига ҳалал берган.
“Қизилқум” клуби “Динамо” стадионидан ижара асосида фойдаланиб келаётган бўлиб, клуб 4-май куни Навоий шаҳрига қайтади. Мавжуд ҳолатни инобатга олиб, Лига “Қизилқум” клубини расман огоҳлантиради. Гарчи клуб ўз уй учрашувларини сафарда ўтказган бўлса-да, расмийлар мезбонлик билан боғлиқ мажбуриятларни ҳис қилиши ва уларга тўлиқ амал қилиши шарт. Навоийдаги ўйинда шу каби ҳолат кузатилса, клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.

“Динамо” стадиони ходимлари билан эса “Динамо” клуби вакиллари ишлаши шарт. “Динамо” клубининг келгуси уй учрашувида стадион ходимлари Лига талаб қилган кўринишда аккредитация билан таъминланмаган бўлса, клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.