locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бухоро» - «Пахтакор». Ўзаро ўйинлар тарихи

Чемпионатлар тарихида ушбу жамоалар 62 бор ўзаро беллашган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. «Бухоро» - «Пахтакор»
Фото: Бухоро ПФК

Суперлига 9-турида "Пахтакор" "Бухоро" билан сафар ўйинида майдонга тушади.

Чемпионатлар тарихида ушбу жамоалар 62 бор ўзаро беллашган. 46 баҳсда "Пахтакор", 7 беллашувда "Бухоро" ғалаба қозонган. 9 тўқнашув дуранг билан якунланган. Рақиб дарвозаси 146 бор ишғол этилиб, бухороликлар 38 гол уришган. 18 учрашувда "Шерлар" рақибни йирик натижа билан таслим қилган. 2005 йил энг йирик натижа кузатилган. Сафарда жамоамиз 8:0 ҳисобида зафар қучган.

Меҳмондаги ўйинларда жамоамиз кўрсаткичи шундай кўриниш олган: 18 ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубият. "Бухоро" дарвозасига 62 гол урилиб, 21 тўп ўтказиб юборилган.

"Бухоро" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 22 апрель, чоршанба куни соат 20:15да Бухоро ФА стадионида бошланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг