«Барселона» «Реал»га қарши баҳсда Ed Sheeran'нинг янги альбоми логотипи туширилган либосларда майдонга тушади
«Барселона»нинг янги уй формаси тўпламини тақдим этди. Унда машҳур британиялик қўшиқчи Ed Sheeran'нинг янги «Play» альбоми логотипи жой олган.
Каталонияликлар бу формани 26 октябр куни «Реал»га қарши Ла Лига 10-тур учрашувида кийишади. 19 октябрда эса клубнинг аёллар жамоаси «Гранада» билан ўйинда айнан шу формадан фойдаланади.
Ed Sheeran'нинг Spotify’да ойига 92 миллиондан ортиқ тингловчиси бор, 14 та қўшиғи платформадги Billions Club рўйхатига кирган. «Play» — унинг саккизинчи альбоми бўлиб, турли маданиятлар ва саёҳатлар илҳомида яратилган.
«Барселона» бу ҳамкорлик орқали мусиқанинг чегараларни йўқотиш ва инсонларни бирлаштириш кучини намойиш этмоқчи. Клубнинг ёш ва ижодкорликка асосланган ўйин услуби, шунингдек, Sheeran'нинг футбол ва «Барселона»га бўлган муҳаббати ушбу лойиҳани янада самимий қилади.