«Барселона» раҳбарияти Левандовскидан жиддий норози бўлди
Каталониянинг «Барселона» клуби Роберт Левандовскидан норози бўлмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Польша миллий жамоаси сафида Литвага қарши (2:0) ўтказилган ЖЧ-2026 саралаш учрашувида у аввалги жароҳатини янада оғирлаштириб олди.
Маълум қилинишича, Левандовски ўша пайтда сон қисмида оғриқ сезган — бу айнан мавсум бошида жароҳат олган жойи эди. Шунингга қарамай, у ўйинни давом эттиришни танлаган ва сонига тиббий ленталар қўйилган.
Қайд этилишича, тажрибали форвард тахминан бир ойга сафдан чиқади, бу эса 26 октябр куни бўлиб ўтадиган «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги баҳсни ўтказиб юбориши мумкин дегани.
Клуб раҳбарияти бу ҳолатдан жиддий норози бўлиб, энди футболчиларнинг ўз соғлигига бефарқ муносабатини ҳам танқид қилмоқда. Айниқса, 37 ёшли ҳужумчи сингари тажрибали ўйинчи ўзини эҳтиёт қилиши зарурлиги таъкидланган.
Маълумот учун, Роберт Левандовски жорий мавсум барча турнирларда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голга муаллифлик қилди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 10 миллион евроға баҳоланмоқда.