locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Фликнинг дисквалификацияси бўйича яна апелляция берди

Каталонияликларни олдида «Реал»га қарши ўйин кутмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Фликнинг дисквалификацияси бўйича яна апелляция берди
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
26.10.2025, Як.
Реал Мадрид
2
Барселона
1

«Барселона» раҳбарияти бош мураббий Ҳанс-Дитер Фликнинг дисквалификацияси бўйича такроран апелляция топширди. Германиялик мутахассис Ла Лиганинг 9-тури доирасидаги «Жирона»га қарши ўйиннинг 91-дақиқасида иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилган эди.

Испания Қироллик футбол федерациясининг (RFEF) интизомий қўмитаси «Барселона»нинг дастлабки шикоятини рад этган эди. Энди каталон клуби ташкилотнинг апелляция қўмитасига мурожаат қилди.

Агар бу сафар ҳам қарор ўзгармаса, клубда Спорт маъмурий судига (TAD) мурожаат қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Агар якунда ҳам рад жавоби олинса, «Барселона»га яқинлашиб келаётган учрашувда Фликнинг ёрдамчиси Маркус Зорг бошчилик қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 26 октябрь куни Ла Лиганинг 10-тури доирасида «Реал»га қарши майдонга тушади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг