locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қаҳрамон Асланов: Мен футболчи тарафдаман

Журналист Винисиуснинг алмаштирилишдаги вазиятга муносабат билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қаҳрамон Асланов: Мен футболчи тарафдаман
photo: gettyimages
Испания Ла Лигаси
26.10.2025, Як.
Реал Мадрид
2
Барселона
1

Журналист Қаҳрамон Асланов Винисиуснинг алмаштирилишдаги вазиятга муносабат билдирди.

"Винисиуснинг алмаштирилиши пайтидаги вазиятда мен футболчи тарафдаман.

Футбол аввало ўйин ва унда футболчилар ЎЙНАЙДИ. Биз натижа ортидан буни унутиб қўяпмиз гўё.

Футбол кўпроқ оғир меҳнатга айланиб кетди. Мураббийлар юзлаб маълумот ва вазифалар билан футболчининг миясини тўлдиради, ўйиндан кейин ҳар бир ҳаракат яқиндан таҳлил қилинади. Шахмат доналарининг мазза қилганини кўрганмисиз?

Мана шунақа ўйинлар эса футболчилар учун мукофот. Айниқса ўйининг чиқиб турган бўлса. Очко, турнир жадвали, Алонсонинг кўрсатмаларидан ташқари, улар ёш, ўзаро «разборлари» бор - Ямал нимадир дейди, кўрсатиб қўйиш керак, балки ечиниш хонасида Мбаппе билан ким кўп гол уриш бўйича гаров ўйнагандир, балки севган қизига айнан бугун гол уриб ниманидир кўрсатмоқчидир, бугун бўлмаса, қачон?

Футболчиларга баъзида қўйиб бериш керак. Ўйнасин, ўхшаб турганда мазза ҳам қилсин. Алонсонинг ўз вазифаси бор, ютуш учун нимаси тўғри бўлса ўшани қилади. Унинг айткани бўлади. Бўлди ҳам. Лекин Винисиусни ҳам тушуниш керак. У биринчи таймда энг яхшилардан бири эди. Энг кўп югураётганди. Унинг айткани бўлмадими, ҳеч бўлмаса эмоциясини тушунишимиз керак. Табиий.

Менимча, Алонсо буни тушунади. Бу ҳолат негатив эмас, аслида позитив эканини, футболчи ўйнамасликни эмас, ўйнашни исташаётганини англайди. Ҳеч қандай муаммо йўқ",- деб ёзади журналист ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг