Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги ўзининг иккинчи совринини қўлга киритиши мумкин
«Уэмбли»да ўтадиган Англия кубоги финалида «Челси» ва «Манчестер Сити» клублари ўзаро тўқнаш келади.
«Манчестер Сити» сафига қўшилганига 481 кун бўлган Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги ўзининг иккинчи совринини қўлга киритиши мумкин.
Абдуқодир бундан 55 кун аввал Англия Лига Кубоги (EFL Cup) чемпионига айланган эди. Энди эса ўзбек ҳимоячиси навбатдаги соврин учун кураш олиб боради!
Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланадиган беллашувда «шаҳарликлар» сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда ҳаракат қилади.
Англия кубоги. Финал
Челси — Манчестер Сити
16 май. Лондон. «Уэмбли»
Челси — Санчес, Фофана, Колуилл, Ҳато, Гюсто, Жеймс, Кукурелья, Кайседо, Фернандес, Палмер, Педро.
Манчестер Сити — Траффорд, Нунеш, Ҳусанов, Гехи, О'Райли, Родри, Силва, Семеньо, Мармуш, Доку, Холанд.