Мухлис тилидан: Унда қурбонлар бор, мағлубиятлар бор, машаққатли тунлар, адолат кутган кунлар, танқидларга бардош берган юраклар бор эди
Нефтчи ўз уйида Қизилқумни йирик ҳисобда мағлуб этиб, 24 йил деганда яна Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Бу сафарги ғалаба буюк чинорларнинг 6-чемпионлиги ҳисобланади.
Фарғоналик мухлис тилидан ва дилидан чиққан ушбу сўзларни ўқиб кўринг.
"2001 йил… Фарғона осмони яна чемпионлик нурлари билан ёрқинлашган эди. Орадан 24 йил ўтди. Бу оралиқда қанча умидлар, қанча аламлар, қанча чидам-чидам синмаган юраклар бўлди…
Аммо бугун — ўша соғинч, ўша орзу, ўша кутиш яна ҳақиқатга айланди. Бугун Нефтчи ўз тарихининг энг эзгу саҳифаларидан бирини қайта ёзди.
Бу йўл фақат ғалабалар йўли эмас эди.
Унда қурбонлар бор, мағлубиятлар бор, машаққатли тунлар, адолат кутган кунлар, танқидларга бардош берган юраклар бор эди.
Аммо Нефтчи руҳи — синдирмайди, синмайди ҳам.
Саркисян бошлаб берган руҳиятни Левченко давом эттирди. Футболчилар жонини тиқди, майдонда борини берди. Мураббийлар ўзини унутди. Мухлислар ҳар бир ўйинда юрагида майдонга қўйди.
Ва энг асосийси — клубнинг қайта тикланишида Фарғона вилояти ҳокими Ҳаирулло Бозоровнинг меҳнати, ишончи ва қўллови беқиёс бўлди. Нефтчи қийнчилиг тушган пайтларда ҳам қўлдан чиқмади, орқага чекинмади.
Бугун Нефтчи чемпион бўлди — бу фақат бир мавсумнинг ютуғи эмас.
Бу 24 йиллик сабр-қаноатнинг мевасидир.
Бу минглаб юракларнинг дуосидир.
Бу Фарғонанинг ўзи ёзган тарихидир.
Бугун Нефтчи — оддий жамоа эмас.
Бугун Нефтчи — бутун бир авлоднинг орзуси рўёбга чиққан тарихдир.
Фарғона бугун фахр билан бошини кўтарса арзийди.
Нефтчи бугун яна шоҳсупада.
Ва бу чемпионлик — ҳақ эди.
Табриклаймиз, Нефтчи!"