locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳазратжон Турсунқулов: «Кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Шу сабаб мағлуб бўлдик»

Ўйиндан сўнг Турсунқулов Sports24.uz мухбири билан суҳбатлашди.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳазратжон Турсунқулов: «Кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Шу сабаб мағлуб бўлдик»
Фото: Хоразм ПФК

Суперлига 29-турида “Хоразм” сафарда “Андижон”га қарши ўйнаб, 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ҳаким Фузайлов бошқарувидаги урганчликларнинг 2-голига Ҳазратжон Турсунқулов муаллифлик қилди. У узоқ масофадан чиройли тарзда Моҳирбек Комилов дарвозасига йўл топди. Ўйиндан сўнг Турсунқулов Sports24.uz мухбири билан суҳбатлашди.

- Ҳазратжон, “Андижон”га қарши ўйиндан кейинги таассуротлар билан ўртоқлашсангиз?
- Ўйин умумий ҳисобда яхши ўтди. Рақиб ҳам кучли тайёргарлик қилгани сезилди. Майдонда кураш кўп бўлди, вазиятлар ҳам иккала жамоада ҳам етарлича яратилди. “Андижон”да омадли экан ғалабани илиб кетди. Аммо мезбонларга қарши охиригача курашдик.

- Камида дуранг қайд этиш нима етишмади?
- Юқорида айтгандек, гол уриш кўп вазиятларга эга бўлдик, афсуски, улардан фойдалана олмадик. Шу сабаб учинчи голни уришга қийналдик. Баъзи эпизодларда якуний зарба ёки пас аниқ бўлмади. Эҳтимол, яратилган имконитялардан тўғри фойдаланганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бўлар иш бўлди, кейинги ўйинга эътибор қаратамиз.

- “Андижон” дарвозасига чиройли гол урдингиз...
- Бу гол жамоанинг меҳнати эвазига келди. Гол урилган вазиятда мен шунчаки вазифамни бажардим. Жамоадошларим қўллаб-қувватлаши сабаб ҳисобни қисқартирувчи голга муаллифлик қилдим.

- “Хоразм” лигада қолиш учун плей-оффда қатнашади. Бунга жамоа қанчалик тайёр?
- Албатта, жамоамизнинг бунга кучи етади. Биз ҳамма диққатимизни плей-оффга қаратганмиз. “Хоразм”нинг ягона мақсади Суперлигада қолиш. Шу сабаб бўлажак баҳсларга яхши тайёргарлик кўрамиз. Ўйлайманки, буни уддасидан чиқамиз. Мен жамоамга тўлиқ ишонаман.

- Аммо сафарга борилади. Бу қанчалик қийинчилик туғдириши мумкин?
- Рости, сафардаги ўйинлар ҳар доим осон бўлмайди. Қайси стадионда бўлишидан қатъий назар, майдонга фақат ва фақат ғалаба учун тушамиз. Гарчи рақибларимиз уйда ўйнаётгани ҳисобига устунлик қилиши мумкин. “Хоразм” ҳам ўз кучига ишонади ва муваффақият қозона оламиз” – деди Турсунқулов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг