locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аброр Хўсинов: «Характер эвазига ғалаба қозондик»

"Хоразм" Суперлигада қолди.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аброр Хўсинов: «Характер эвазига ғалаба қозондик»
Фото: Хоразм ПФК

Суперлигада лигада қолиш учун ўтиш баҳсида «Хоразм» «Бухоро»ни мағлуб этди. Натижада Ҳаким Фузайлов шогирдлари 2026 йилда ҳам Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Баҳснинг қаҳрамонларидан бири бўлган Аброр Хўсинов Sports24.uz мухбирига ўз фикрларини билдирди.

«Авваламбор бор мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. “Бухоро” билан қийин ўйин бўлишини жуда яхши билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Мақсадимиз фақат ғалаба эди. Биринчи бўлимда ўзимиз кутган даражада ўйин кўрсата олмадик, ҳаракатларимиз қовушмади. Танаффусдан сўнг жамоа характер кўрсата олдик. Айнан шу сабаб ғалаба қозондик.

Гол урган вазиятимга келсак. Одатда муҳим баҳсларда гол уриш доимо ёқимли. Агарда у жамоанинг муваффақиятига фойда келтирса янада яхши.

Юқорида айтганимдек, ғалаба қозониш йўлида охиригача ҳаракат қилдик. Ғалабага бўлган иштиёқимиз ва ишончимиз бор эди. Ўйлайманки, қилган меҳнатларимизга яраша тақдирландик деб ўйлайман.

Тўғриси, якунланган мавсум жамоамиз учун бир текис кечмади. Қайсидир вазиятларда ўйинимиз қовушмади. Омадимиз ҳам келмади. Натижада кўп очко йўқотдик. Шундай бўлсада, Суперлигада қолиш вазифасининг уддасидан чиқдик. Бундан жуда хурсандман. Бирорта ўйин осон кечгани йўқ. Жуда қийин қарама-қаршиликларда иштирок этишимизга тўғри келди.

Бош мураббий Ҳаким Фузайловнинг оиласида таъзия бўлиб қолганлиги сабаб “Бухоро”га қарши беллашувда кўринмади. Лекин жамоани тўлиқ қўллаб-қувватлади ва доимий равишда алоқада бўлиб, ўйинчиларни руҳлантириб турди", - деди Хўсинов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг