locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жозе Моуриньо: «Винисиус анча ўсди»

Жозе Моуриньо футболчи ҳақида фикр билдирди:
Футбол
Жозе Моуриньо: «Винисиус анча ўсди»
photo: gettyimages

Жозе Моуриньо Винисиус ҳақида фикр билдирди:

«Винисиусми? Саволларингизнинг айримларига жавоб бериш мен учун қийин, чунки мен идеал асосий таркибни излаётганим йўқ. Бундай таркибнинг ўзи мавжуд эмас.

Бир неча ҳафта олдин унинг жамоани тарк этиши кераклиги, кейин эса Диоманде билан бирга ўйнай олмаслиги ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Ҳозир эса бунинг акси ҳақида гапирилмоқда. Вазиятлар бунчалик оддий ва бир чизиқли эмас.

Винисиус анча ўсди. Энг муҳими, унинг индивидуал ўйини қандай бўлишидан қатъи назар, жамоадошлари уни яхши кўради. Айнан шу жиҳат муҳим.

Винисиус учун асос бўлган нарса ҳам шу — жамоадошлари унинг учун шундай муҳит яратиб беришди. Ҳозир у бизга ҳақиқатан ҳам ёрдам бераётган даражага етди. Қолган барча нарсалар эса иккинчи даражали», — деди мутахассис.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг