ЖЧ-2026 саралаши. Англия ўз майдонида Сербияни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Инглизлар орқада қолган 7 турнинг барчасида ғалаба қозонди.
ФОТО: Getty Images
ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган баҳсда Англия ўз майдонида Сербияни қабул қилди ва якунда 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Дастлаб ҳисоб 28-дақиқада Букайо Сака томонидан очилди. 90-дақиқада эса Эберечи Эзе учрашувга мантиқий нуқта қўйди.
Шу тариқа, Англия ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 21 тага етказиб, «К» гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Сербия эса 10 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
ЖЧ-2026 саралаши. «К» гуруҳи, 7-тур
Англия — Сербия 2:0
Голлар: Сака (28), Эзе (90).
Насрулло Каримов
Журналист