Жамшид Болтабоев «Нефтчи»ни тарк этди
Фото: Нефтчи ПФК
Фарғонанинг “Нефтчи” клубини яна бир футболчи тарк этди.
Хусусан, жамоа сафига мавсум аввалида келиб қўшилган ва кўплаб мухлислар олқишига сазовор бўлган тажрибали ҳимоячи Жамшид Болтабоев билан дўстона равишда хайрлашди.
Жамшид Болтабоев ушбу мавсумда фарғоналиклар сафида Ўзбекистон суперлигаси ва Ўзбекистон кубоги учрашувларида жами 14 учрашувда қатшаниб, жамоамиз учун ёрдам берди.
“Ҳимоячимизга келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз”, - дейилади хабарда.
Футболчининг кейинги жамоаси “Навбаҳор” бўлиши айтилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист