locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Суперлигасининг 19-турида «Нефтчи» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди

Баҳсдаги иккита голга ҳам Зоран Марушич муаллифлик қилди. У 23-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқада дублини расмийлаштирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Суперлигасининг 19-турида «Нефтчи» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди
photo: Neftchi FK
Ўзбекистон Суперлигаси
23.08.2026, Як.
Нефтчи
3
Сўғдиёна
0

Ўзбекистон Суперлигасининг 19-турида «Нефтчи» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Баҳсдаги иккита голга ҳам Зоран Марушич муаллифлик қилди. У 23-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқада дублини расмийлаштирди. 90+8-дақиқада эса Стипе Перитса якунги нуқтани қўйиб, «Нефтчи»га муҳим уч очкони тақдим этди.

«Сўғдиёна» 68-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб қолди. Захирадан майдонга тушган Шоҳжахон Султонмуродов қизил карточка олиб, учрашувни муддатидан аввал тарк этди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Нефтчи» очколари сонини 45 тага етказиб, иккинчи ўриндаги «Пахтакор» билан фарқни 6 очкога етказди. «Сўғдиёна» эса 24 очко билан 10-ўринда қолди.

Суперлига. 19-тур
Нефтчи - Сўғдиёна 3:0
Голлар: Марушич 23, 60, Перитса 90+8
Четлатиш: Шоҳжахон Султонмуродов 68

Нефтчи: Ботирали Эргашев, Нурмуҳаммад Абдуғаниев, Коффи Куао (Иззатилло Пўлатов, 75), Боян Сигер (Фарруҳ Сайфиев, 87), Иброҳимҳалил Йўлдошев, Асилбек Жўмаев (Мўҳсинжон Убайдуллаев, 69), Билолхон Тошмирзаев (Хуршид Ғиёсов, 69), Владимир Йовович, Икром Алиббоев, Алишер Одилов, Зоран Марушич (Стипе Перитса, 87).
Сўғдиёна: Милан Митрович, Заир Жўрабоев, Абдулазизхон Абдурашидов (Шоҳжахон Султонмуродов, 46), Ислом Қобилов, Беҳруз Жуматов, Жамшид Болтабоев (Зенан Займович, 65), Жавоҳир Қаҳрамонов, Оллабеган Каримов, Нодиржон Сойибов, Забихилло Ўринбоев (Сайдакбар Шарипов, 68), Люпчо Дориев.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг