locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Виктор Вальдес: “Реал Мадрид” ҳеч қачон таслим бўлмайди”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Испания кубоги
26.04.2025, Як.
Барселона
3
Реал Мадрид
2

Каталонияниг “Барселона” клуби собиқ дарвозабони Виктор Вальдес яқинлашиб келаётган Испания Кубоги финали ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги баҳс 26-апрелдан 27-апрелга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.

“Реал”га қарши финалда менинг тажрибам шуни кўрсатадики, фаворитни олдиндан айтиб бўлмайди. “Реал” - ажойиб юлдузларга эга жамоа.

Тўғри, клубнинг мавсум давомида яхши ва ёмон кунлари ҳам бўлган, аммо Мадрид ҳеч қачон таслим бўлмайди. Улар финалда жуда хавфли”, - дейди Вальдес.

Маълумот учун, “Барселона” Испания Ла Лигасининг 33-туридан сўнг 76 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Реал” эса 4 очко кам тўплаб, иккинчи ўринда бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг