locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани якунлашга ҳаракат қилмоқда - Relevo

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани якунлашга ҳаракат қилмоқда - Relevo
ФОТО: Getty Images
Испания кубоги
26.04.2025, Як.
Барселона
3
Реал Мадрид
2

Бразилия футбол федерацияси (CBF) вакили Диего Фернандес Испания Кубоги финалига ташриф буюрди. Бу ҳақда Relevo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Фернандеснинг ташрифидан мақсад “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти билан зудлик билан музокараларни олиб бориш эканлиги айтилмоқда.

Қайд этилишича, Бразилия ЖЧ-2026 саралашининг навбатдаги ўйинлари бошлангунига қадар италиялик мутахассиснинг масаласини ҳал қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анчелотти мавсум охирида “Реал”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Унинг Мадрид клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг